Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Навоий вилоятида “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегияси лойиҳаларининг ижроси бўйича учрашувлар ўтказилди

Сана: 30.04.2021

215

Навоий вилоятида рақамли ривожланиш даражасини рейтингли баҳолаш натижаларига асосан “қизил” рўйхатдан ўрин олган туманларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг ижроси юзасидан жорий йилнинг 29 апрель куни Навоий вилоятининг олис ҳудудлари Учқудуқ ва Томди туманларида масъуллар билан учрашувлар ўтказилди. 

Тадбирлар давомида Навоий вилояти ҳудудий инспекцияси ва АТКРВ ҳудудий бошқармаси бошлиқлари томонидан масъулларга мазкур “Йўл харитаси” билан юклатилган вазифаларни бажариш бўйича бир қатор тегишли тавсия ва кўрсатмалар, юзага келиши мумкин бўлган кечикишларни олдини олиш бўйича тавсиялар берилди.