Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

«Вконтакте», Twitter ва WeChat ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсига доир маълумотларга қонун талабларига зид равишда ишлов берилаётгани учун «Mail.ru Group», «Twitter Inc» ва «Tencent-Inc» компанияларига кўрсатмалар берилди

Сана: 28.05.2021

3912

Ваколатли давлат органлари томонидан 2021 йил май ойида ўтказилган мониторинг натижасида «Mail.ru Group» компаниясининг «Вконтакте», «Twitter Inc» компаниясининг «Twitter» ҳамда «Tencent-Inc» компаниясининг «WeChat» ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсига доир маълумотларига «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуннинг 271-моддаси талабларига риоя этмаётган ҳолда ишлов берилаётгани аниқланди ва бу ҳақида Ўзкомназоратга хулоса киритилди. 

«Вконтакте», «Twitter» ва «WeChat» ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсига доир маълумотларга қонун талабларига зид равишда ишлов берилаётгани учун Ўзкомназорат томонидан «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуннинг 271-моддаси талабларига риоя этилишини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан «Mail.ru Group», «Twitter Inc» ва «Tencent-Inc» компанияларига кўрсатмалар берилди.

ЎЗКОМНАЗОРАТ