Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида телекоммуникация линиясига шикаст етказган фуқарога маъмурий чора кўрилди

Сана: 10.06.2021

276

2021 йил январь ойида Шеробод туманидаги корхоналардан бирининг раҳбари И.А.нинг кўрсатмасига асосан олиб борилган ер қазиш ишлари вақтида “Ўзбектелеком” АК Телекоммуникация транспорт тармоғи филилали магистрал оптик толали алоқа кабелининг Шеробод-Термиз йўналишидаги Шеробод туман, “Ғуржак” МФЙ ҳудудидан ўтувчи оптик толали алоқа кабелида узилиш юзага келган. 

Ўзкомназоратнинг Сурхондарё вилояти ҳудудий инспекцияси томонидан ушбу ҳуқуқбузарликга оид ҳужжатлар тўпланди ва ҳуқуқбузарлик иши Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судида кўриб чиқилди.

2021 йил 8 июнда “Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидалари”га амал қилмаганлиги сабабли И.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 154-моддасининг 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.