Сайт синов тарзда ишламоқда

Call-маркази

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциянинг (Ўзкомназорат) 1144 рақамли Call-маркази

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–4024-сон Қарорига мувофиқ ахборот технологиялари ва телекоммуникациялари хизматларининг сифатли тақдим этилишида истеъмолчилар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиш мақсадида Ўзкомназоратнинг 1144 рақамли Call-маркази йўлга қўйилган.

1144 рақамли Call-марказига қўнғироқ

Ўзкомназоратга 1144 рақамли Call-маркази орқали почта алоқаси, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялари хизматларининг сифатли тақдим этилиши, даврий босма нашрлар, ЭҲМ учун дастурлар тарқатилишида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда мурожаат қолдириш мумкин. 

Ўзкомназоратга 1144 рақамли Call-марказига телефон орқали қолдирилган мурожаат қонунчиликда белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида кўриб чиқилади.

1144 рақамли Call-марказига қўнғироқ қилиш қоидалари

1144 рақамли Call-марказига Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда барча телефон мосламаларидан қисқа 1144 рақамини териш орқали қўнғироқ қилинади.

1144 рақамли Call-марказига қўнғироқ қилинган ва мурожаат қолдириш зарурияти туғилган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига риоя этиш лозим:

  • Жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар берилиши керак.
  • Юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.
  • Жисмоний ва юридик шахснинг мурожаатида давлат органининг, ташкилотнинг аниқ номи кўрсатилган, шунингдек мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.

 

1144 рақамли Call-марказига қўнғироқ қилиш вақтлари

24/7 – хафтасига етти кун, дам олиш кунларисиз, тушликсиз, байрам кунларида қўнғироқ қилиш мумкин. 

ДИҚҚАТ!

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни, 38-моддасига асосан Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган.

Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, худди шунингдек туҳмат ва ҳақоратдан иборат мурожаат берганлик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноий кодекснинг 237-моддасига асосан ёлғон баён этилган маълумот, яъни жиноят тўғрисида била туриб ёлғон хабар етказиш учун жавобгарлик назарда тутилган.