«Ўзкомназорат» Инспекцияси ва «Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази» ДУКда Коррупция ва манфаатлар тўқнашувига қарши курашиш бўйича махсус «ишонч телефони» (+99871) 202-20-19

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ЎРҚ-419-сон қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5729-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4024-сон ва 2019 йил 14 сентябрдаги ПҚ-4452-сон қарорларига мувофиқ коррупцияга қарши курашиш, юзага келган сабаблар ва шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида «Ўзкомназорат» инспекциясида махсус «ишонч телефони» ташкил этилган.

Махсус «ишонч телефони» орқали қўнғироқларни қабул қилиш қоидалари

Махсус ишонч телефонининг асосий мақсади бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзкомназорат ҳамда «Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази» ДУК ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4024-сонли ва 2019 йил 14 сентябрдаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4452-сонли қарорлари билан юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришда коррупциявий ҳуқуқбузарлик ва улар билан боғлиқ бўлган хатти-ҳаракатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва ички меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилмасликлари юзасидан қилган мурожаатларини Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-445-сон қонунига мувофиқ қабул қилиш ва кўриб чиқишдир.

Жисмоний ва юридик шахслар махсус «ишонч телефонига» мурожаат қилганда, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, юридик шахснинг номи, жавоб юбориладиган почта манзили ва алоқа учун алоқа телефон рақами, шунингдек хабарнинг мазмун-моҳияти тўғрисидаги маълумотни тақдим этишлари шарт.


Хабарларнинг конфиденциаллиги кафолатланади!


Махсус «ишонч телефонида» хабарларни қабул қилиш вақти

Махсус «ишонч телефони» орқали қўнғироқларни қабул қилиш қўнғироқ қилувчининг рақамини аниқлаш ва қўнғироқни автоматик қайд этиш функциясига эга бўлган аппарат-дастурий таъминот комплекси томонидан кечаю кундуз амалга оширилади.

(+99871) 202-20-19
antikor@gis.uz

Эътибор беринг!

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 237-моддасига биноан ёлғон хабар бериш, яъни жиноят тўғрисида била туриб ёлғон хабар берганлик учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган.

    [object Object]

    “ЎЗКОМНАЗОРАТ” ИНСПEКЦИЯСИ

    Мурожаат юбориш

    Copyright © 2019 - 2022 Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси расмий веб-сайти. Муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган

    Веб-сайтдан олинган маълумотлар чоп этилганда веб-сайтга ҳавола қилиш мажбурий Creative Commons Attribution 4.0 Internationals

    Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Сайтнинг эски талқини

    Веб-сайтдан олинган маълумотлар чоп этилганда веб-сайтга ҳавола қилиш мажбурий

    Technocorpтомонидан ишлаб чиқилган
    img