Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, бошқа ташкилотлар ва идораларда ахборот ва киберхавфсизлик, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳолати юзасидан ўтказиладиган текшириш саволномаси
- Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, бошқа ташкилотлар ва идораларда (Давлат органларининг) асосий фаолияти тўғрисида маълумотлар;
- Ахборот ва киберхавфсизлик, ахборот-коммуникация технологияларини (АКТ) жорий этиш ва ривожлантириш соҳасига оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан юклатилган вазифалар ва лойиҳаларнинг ижроси;
- Давлат органлари томонидан АКТни жорий этиш ва ривожлантириш ҳолати юзасидан амалга оширилган ишлар;
- Ходимларнинг билим даражаси ҳамда малакасини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар
- Давлат органларида АКТ инфратузилмаси ривожланганлик ҳолати;
- Давлат органларида электрон ҳужжат айланиш тизими ва ҳимояланган электрон почтанинг мавжудлиги ва фойдаланиш самарадорлиги;
- Давлат органларида функционал вазифаларни бажаришда ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари белгиланган нормаларга мувофиқ жорий этилганлиги;
- “Электрон ҳукумат” тизимини яратиш доирасида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ҳолати;
- Давлат органларининг расмий веб-сайти белгиланган талабларга мувофиқлиги;
- Давлат органлари томонидан электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлардан фойдаланишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларига риоя қилиниши;
- Ахборот хавфсизлигининг норматив-ҳуқуқий чоралари ташкил этилганлиги;
- Ахборот хавфсизлиги чоралари ташкил этилганлиги;
- Жисмоний киришдан муҳофаза қилишнинг ташкил этилганлиги (жисмоний ҳимоя воситалари);
- Тармоқ хавфсизлиги чоралари ташкил этилганлиги;
- Рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишни ташкил этилганлиги;
- Зарарли дастурлардан ҳимояланиш бўйича чоралар ташкил этилганлиги;
- Ахборот ресурслари ва тизимларини ҳимоя қилиш ташкил этилганлиги;
- Ҳимояланганлик таҳлили ва назорати ташкил этилганлиги;
- Ахборот хавфсизлиги инцидентларига жавоб бериш, мониторинг қилиш ва бошқариш чоралари ташкил этилганлиги;
- Турли каналлар орқали ахборотни чиқиб кетишидан ҳимоя қилиш ташкил этилганлиги;
- Яхлитлилик, узлуксиз ишлаш ва фаолиятни қайта тиклаш ишлари ташкил этилганлиги;
- Фаолият туридан келиб чиқиб, АКТни жорий этиш ва ривожлантиришга доир қўшимча маълумотлар.