Коррупцияга қарши курашиш

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси бошлиғининг

МУРОЖААТИ

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида кўрсатилаётган хизматларнинг сифатли тақдим этилиши ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соҳада қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши, “Электрон ҳукумат” тизимида инфратузилмани ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, электрон давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи ваколатли орган ҳисобланади. “Ўзкомназорат” Инспекциясининг бугунги кундаги фаолияти аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган телекоммуникация хизматларни сифатини яхшилаш, соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, соҳа ривожланиши учун қулай шароитлар яратиш ва соҳада қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилинишини таъминлашга қаратилмоқда.

Маълумки, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишга жиддий эътибор қаратилиб, ушбу иллатни таг-томири билан йўқ қилишга қаратилган тадбирлар амалиётга татбиқ этилмоқда. Соҳада давлат назоратини амалга оширишда зиммамизга юкланган масъулиятни яхши англаймиз ва ўз навбатида, “Ўзкомназорат” Инспекциясида коррупцияга қарши курашиш тизими"ни самарали амалга ошириш, коррупсион ҳаракатларнинг ҳар қандай шакл ва кўринишларига нисбатан жамоада кескин муросасизликни шакллантириш учун бор куч ва имкониятимизни сафарбар этамиз. Мамлакатимизда Коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкомназорат” Инспекциясида:
“Комплаенс назорат” тизими жорий этилиб, мазкур ишларни мувофиқлаштирувчи Коррупцияга қарши ички назорат бўлими ташкил этилди;
соҳага оид қатор ички норматив ҳужжатлар ва тартиб-қоидалар қабул қилинди ва амалиётга жорий этилди;
коррупсиявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди;
коррупцияга қарши курашиш ишларини самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими “E-Antikor” жорий этиш юзасидан Назорат режаси тасдиқланди;
соҳада ваколатли бўлган давлат органлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш йўналишида ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ўқув курслари ташкил этилди, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган семинар ва тарғибот тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Коррупцияга қарши йўлга қўйилган тизимнинг асосий вазифаси инспекцияда коррупция ҳолатларининг юзага келиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг таъсирчан чораларини ишлаб чиқиш, ходимлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш, коррупция хавфи мавжуд бўлган ҳолларда маслаҳат бериш ва қўллаб-қувватлашдан иборат. “Ўзкомназорат” Инспекциясида коррупцияга қарши қабул қилинган норматив ҳужжатлар, тартиб-қоидалар, белгиланган вазифа ва функцияларни тўғри бажарилиши учун асос бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Ўз навбатида, “Ўзкомназорат” Инспекциясининг ҳар бир раҳбар ва ходими ўз функционал вазифаларини ҳалоллик, фидоийлик ва садоқат билан бажариши, лавозим вазифаларини холисона ва беғараз бажаришда унга салбий таъсир кўрсатадиган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймаслиги, фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаши зарур. Фурсатдан фойдаланиб, ҳамкасбларимиз, ҳамкорларимиз ва юртдошларимизни коррупцияга қарши талабларга оғишмай риоя қилишга, ҳар қандай эҳтимолий қонунбузарликлар ҳақида Инспекциянинг коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус “Ишонч телефони”га (71 202-20-19) хабар беришга ва саволлар билан мурожаат қилишга чорлаймиз. Биз рўй бериши мумкин бўлган коррупсиявий ҳолатлар, унга олиб келган ва олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракат (ҳаракатсизлик)лар ҳақида ўз вақтида маълумот олишдан манфаатдормиз. “Ўзкомназорат” Инспекцияси коррупсиявий ҳолатлар бўйича хабар берган аризачиларга ҳамда тақдим этилган маълумотларга нисбатан махфийлик тамойилларига риоя этилишини кафолатлайди. Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг умумий ишимиз ва шиоримизга айланиши лозим. Бу ишда барчани ҳамжиҳатликка чақирамиз.

Ҳурмат билан

“Ўзкомназорат” Давлат инспекцияси бошлиғи

    [object Object]

    “ЎЗКОМНАЗОРАТ” ИНСПEКЦИЯСИ

    Мурожаат юбориш

    Copyright © 2019 - 2022 Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси расмий веб-сайти. Муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган

    Веб-сайтдан олинган маълумотлар чоп этилганда веб-сайтга ҳавола қилиш мажбурий Creative Commons Attribution 4.0 Internationals

    Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Сайтнинг эски талқини

    Веб-сайтдан олинган маълумотлар чоп этилганда веб-сайтга ҳавола қилиш мажбурий

    Technocorpтомонидан ишлаб чиқилган
    img