№ | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Молиялаштириш манбаси (млн. сўм) | Ижрочи масъуллар | Назорат |
I. Юксак маънавиятли, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқарашга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш | ||||||
1 | Ёшларни интернетдан тўғри фойдаланишларини тарғиб этиш мақсадида “Интернетдан фойдаланиш маданияти, халқаро тармоқда ёшларни бузғунчи ғоялардан муҳофаза этиш” мавзуларида конференцалоқа орқали махсус мажлислар ўтказиш. | АКТ мутахассислари, маънавий-маърифий ва таълим соҳаларида фаолият кўрсатаётган мутахассислар ёрдамида махсус рисола тайёрлаш. | февраль | - | Ахборот хавфсизлиги бўлими, Етакчилар кенгаши | Бошлиқ ўринбосари О.Холмухамедов |
2 | “Ёшлар ҳаётида ахборот-коммуникация технологияларининг ўрни. Ютуқлар ва зарарли омиллари” мавзусида ўқув семинар ташкил этиш. | Ўзкомназоратда ўтказиладиган семинар маърузачиларини аниқлаш; белгиланган муддатда семинарни ташкил этиш ва семинар якунларини ОАВда кенг ёритиш. | март | - | “Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази” ДУК, Ахборот хизмати. | Бошлиқ ўринбосари О.Холмухамедов |
3 | Ўзкомназорат ва алоқа соҳасида меҳнат қилган фахрий ходимлар, журналистлар, маданият ва санъат намоёндалари билан учрашувлар ташкил қилиш. | Режа-жадвал тасдиқлаш; давра суҳбатларини кўтаринки руҳда ўтказиш. | Октябрь | - | Ахборот хизмати, Етакчилар кенгаши | Бошлиқ ўринбосари О.Холмухамедов |
4 | Миллий қадриятларимиз ҳамда Ўзбекистон тарихи ҳақидаги билим ва қизиқишларни янада ошириш мақсадида юртимизнинг тарихий шаҳарларига туристик саёҳатларни ташкил этиш. | Ўзкомназорат ходимлари билан жойлардаги тарихий, муқаддас қадамжоларга ташриф буюриш ҳамда тарихимизни янада кенгроқ ўрганиш. | Режа асосида | Касаба уюшмаси қўмитаси маблағлари ҳисобидан 20,0 млн. сўм | Касаба уюшмаси қўмитаси, Етакчилар кенгаши | Бошлиқ ўринбосари О.Холмухамедов |
5 | Ўзкомназорат бошлиғи ва ўринбосарлари билан ёш ходимлар ўртасида “Раҳбар ва ёшлар” мавзусида конференцалоқа орқали очиқ мулоқотлар ўтказиш ва бу билан ёшларнинг муаммоларини эшитиш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриш. | Учрашувларни юқори савияда ташкил этиш. | Режа асосида | - | Етакчилар кенгаши | Бошлиқ ўринбосари О.Холмухамедов |
6 | Ёш ходимлар ўртасида “Менинг фикрим” лойиҳасини ташкил этиш. Бунда ёшлар ўртасида соҳадаги янгиликлар, камчиликлар, ижтимоий-сиёсий соҳадаги муаммолар ва бошқа долзарб бўлган ихтиёрий мавзуларда дебатлар ўтказиш. | Ёш ходимлар томонидан ўзлари тайёрлаган мавзуда маъруза ўқиш; ўқилган маърузалар юзасидан маърузачи ва иштирокчилар ўртасида дебатларни муҳокамалар ва баҳс-мунозараларга бой равишда ўтказиш; ушбу дебатлар орқали ёш кадрларнинг иқтидори ва нотиқлик маҳоратини ошириб бориш. | Доимий | - | Етакчилар кенгаши | Бошлиқ ўринбосари О.Холмухамедов |
II. Демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ёшлар фаоллигини ошириш ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ривожлантириш | ||||||
7 | Ўзкомназорат ходимларининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ижтимоий ва ҳуқуқий муҳофазаси бўйича конференцалоқа орқали ўқув семинарини ташкиллаштириш. | Семинар маърузачиларини белгилаш; Ўзкомназорат ходимлари иштирокини таъминлаш. | март | - | Юридик бўлим, Етакчилар кенгаши | Бошлиқ ўринбосари О.Холмухамедов |
8 | “Facebook” ижтимоий тармоғида Ўзкомназорат ходимлари ўртасида унинг фаолиятини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ёритиб берувчи энг яхши мақолаларни аниқлаш бўйича танловни ташкил қилиш.
| Танлов низомини тасдиқлаш ва танловни эълон қилиш; энг яхши материалларни саралаб, муаллифларни рағбатлантириш. | июль | Касаба уюшмаси қўмитаси маблағлари ҳисобидан 2,0 млн. сўм | Касаба юшмаси қўмитаси, Етакчилар кенгаши | Бошлиқ ўринбосари О.Холмухамедов |
9 | Ўзкомназоратда фаолият юритаётган ёшлар томонидан ўз бўлимлари йўналиши бўйича маълумот ва ахборот характеридаги роликлар тайёрлаб ижтимоий тармоқларга жойлаштириш. | Ўзкомназорат бўлимларида фаолият юритувчи ёш ходимлар иштирокида роликлар тайёрлаш; Тайёр бўлган роликларни Ўзкомназоратнинг расмий ижтимоий саҳифаларига жойлаштириб бориш. | Доимий | - | Ўзкомназоратнинг мутасадди бўлимлари, Ахборот хизмати, Етакчилар кенгаши | Бошлиқ ўринбосари О.Холмухамедов |
III. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 ташаббус лойиҳаси | ||||||
10 | Ўзкомназорат ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишга кенг жалб қилиш мақсадида “Стол тенниси” спорт тури бўйича мусобақа ўтказиш ва ғолибларни рағбатлантириш. | Ходимлар рўйхатини тузиш; ходимлар иштирокини таъминлаш; ғолиб ходимларни рағбатлантириш. | май | Касаба уюшмаси қўмитаси маблағлари ҳисобидан 2,0 млн. сўм | Етакчилар кенгаши | Бошлиқ ўринбосари О.Холмухамедов |
11 | Ўзкомназоратда фаолият олиб бораётган ёшларнинг театр ва санъатга бўлган қизиқишларини рўёбга чиқариш мақсадида, уларни музей, театр ва концертларга юбориш ишларини ташкил этиш. | Ўзкомназорат ходимлари ўртасида сўровнома ўтказиш орқали музей, театр ва концерт турларини танлаб олиш. | Режа асосида | Касаба уюшмаси қўмитаси маблағлари ҳисобидан 5,0 млн. сўм | Касаба юшмаси қўмитаси, Етакчилар кенгаши | Бошлиқ ўринбосари О.Холмухамедов |
12 | Ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишини таъминлаш учун тизимда ёшлар ўртасида мини футбол ва волейбол спорт турлари бўйича ўйинларни ташкиллаштириш. | Ходимлар рўйхатини тузиш; Мини футбол майдонларини ижарага олиш бўйича келишувни ташкил этиш; аёл ходимлар учун волейбол майдонларини ижарага олиш бўйича келишувни ташкил этиш. | Келишув асосида | Касаба уюшмаси қўмитаси маблағлари ҳисобидан 10,0 млн. сўм | Касаба юшмаси қўмитаси, Етакчилар кенгаши | Бошлиқ ўринбосари О.Холмухамедов |
13 | Ёшларнинг китобхонликка бўлган иштиёқини янада ошириш мақсадида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига экскурсиялар ташкил этиш ва мазкур кутубхонада илм-фан, маданият ва санъат арбоблари иштирокида ўтказиладиган учрашув ва давра суҳбатларида Ўзкомназорат ёшларининг иштирокини таъминлаш. | Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига биринчи босқичда Ўзкомназоратнинг ёш ходимлари ҳамда иккинчи босқичда қолган ходимлар иштирокида экскурсияларини ташкил этиш; Кутубхонада ташкил этиладиган илм-фан, маданият ва санъат арбоблари иштирокидаги учрашув, семинар ва давра суҳбатларида ходимларнинг қатнашишини таъминлаш. | Йил давомида | - | Етакчилар кенгаши | Бошлиқ ўринбосари О.Холмухамедов |
14 | Ўзкомназорат ходимлари спорт турлари (футбол, баскетбол, сузиш ва бошқа спорт турлари) билан шуғулланишида молиявий кўмаклашиш. | Қатнашувчи ходимлар сонини аниқлаш; спорт тўгараклари маъмурияти билан келишув ишларини олиб бориш; спорт тўгаракларига қатнашувчи ходимларга абонемент тўловини амалга оширишда имтиёзлар яратиш. | Доимий | Касаба уюшмаси қўмитаси маблағлари ҳисобидан 10,0 млн. сўм | Ходимларни бошқариш бўлими, Етакчилар кенгаши | Бошлиқ ўринбосари О.Холмухамедов |
IV. Ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш | ||||||
15 | Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Олий ўқув юртлари томонидан ташкил этиладиган бўш иш ўринлари ярмаркаларида иштирок этиш. | Битирувчи босқич талабалари билан суҳбат ўтказиб, иқтидорли талабалар рўйхатини шакллантириш. | Режа асосида | - | Ходимларни бошқариш бўлими, Етакчилар кенгаши | Бошлиқ ўринбосари О.Холмухамедов |
16 | Почта алоқаси ва даврий босма нашрлар тарқатиш йўналишида корхона ва ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг технологик жараёнларини амалга оширилиши устидан бевосита жамоатчилик назоратини олиб боришда ёшларни жалб этиш. | мактаб битирувчилари, коллеж ўқувчиларини почта алоқаси ва даврий босма нашрлар тарқатиш хизматларини жорий этиш технологиялари билан яқиндан таништириш; уларни шу соҳага бўлган қизиқишларини ошириш ва дунёқарашини кенгайтириш; ушбу жараёнларга ёшларни жалб қилиш орқали уларни иш вақтларидан самарали фойдаланиш; ушбу соҳада келгусида ёш кадрларни тайёрлаш; даврий босма нашрларга обуна уюштириш жараёнларига ёшларни жалб қилиш ва ёшларга йўналтирилган нашрларни кўпайтириш. | Доимий | - | Почта алоқаси бўлими, Етакчилар кенгаши | Бошлиқ ўринбосари О.Холмухамедов |
17 | Ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик фаолиятларини бошлашга кўмаклашиш. | Ёш тадбиркорларга телекоммуникациялар соҳасида фаолият турларига бериладиган лицензиялар бўйича маслаҳатлар бериш ва уларни ахборот технологиялари соҳасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга қизиқиш, иштиёқларини уйғотиш ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасидаги янги замонавий технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда уларни билим ва кўникмаларини ошириб бориш бўйича “Очиқ эшиклар куни” тадбирини ташкил этиш. | Режа асосида | - | Етакчилар кенгаши, Ахборот хизмати | Бошлиқ ўринбосари О.Холмухамедов |
18 | “Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази” ДУКка PR-менежер, дастурлаш, таҳлил, АТ соҳасида техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш, SMM (SMM – Social Media Marketing) ва ҳ.к. соҳаларда иқтидорли ёшларни жалб этиш. | Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази” ДУКка иқтидорли ёшларни (жумладан, ОТМ талабалари) жалб қилиш; ўқишдан ажралмаган ҳолда ишлаш масаласини кўриб чиқиш; “Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази” ДУКда ишни ташкил этишда, иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатларни белгилашда жаҳоннинг АТ соҳасидаги олди компаниялар (GOOGLE, Amazon ва бошқалар) тажрибасини ўрганиш. | Йил давомида | - | “Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази” ДУК | Бошлиқ ўринбосари О.Холмухамедов |
V. Ёш раҳбар кадрларни тарбиялаш, заҳирасини яратиш ва уларни раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш | ||||||
19 | Иқтидорли, ташаббускор, шижоатли ва етакчилик қобилиятига эга бўлган ёш ходимларни саралаб олиш ва улар иштирокида Ўзкомназорат фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш истиқболлари бўйича таклифлар тайёрлаш. | Ўзкомназорат ходимлари ўртасида сўровнома ўтказиш йўли билан номзодлар рўйхатини шакллантириш; Номзодлар рўйхатини Ўзкомназоратнинг раҳбариятига тақдим этиш; саралаб олинган кадрлар иштирокида гуруҳ тузиш ва унинг асосий вазифаси этиб қуйидагиларни белгилаш: Ўзкомназорат тизимидаги мавжуд муаммо ва камчиликлар, замонавий бошқарув тизимлари, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва соҳага оид бошқа масалаларни ўрганиш ва улар бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда раҳбариятга киритиш. | август | - | Етакчилар кенгаши, Ходимларни бошқариш бўлими | Бошлиқ ўринбосари О.Холмухамедов |
VI. Ёшлар ўртасида хуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ҳамда сифатли профилактика ишларини ташкил этиш | ||||||
20 | Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини, шунингдек касбий маҳоратини ошириш ҳамда коррупция иллатларига барҳам бериш каби йўналишларда конференцалоқа орқали семинарлар ташкиллаштириш. | Юридик бўлим ходимлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини жалб қилган ҳолда ҳудудий инспекциялар иштирокида конференцалоқа орқали семинарлар ўтказиш. | Ҳар чорак | - | Юридик бўлим, Етакчилар кенгаши | Бошлиқ ўринбосари О.Холмухамедов |
21 | Ўзкомназорат тизимида “Гиёҳвандлик – умр заволи” мавзусида конференцалоқа орқали семинар ўтказиш. | Ўзкомназорат мутахассислари иштирокида семинар ташкил этиш. | июнь | - | Махсус бўлим, Етакчилар кенгаши | Бошлиқ ўринбосари О.Холмухамедов |
22 | “Конституция – ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати” мавзусида конференцалоқа орқали семинар ўтказиш. | Ўзкомназоратнинг Юридик бўлими ходимлари иштирокида семинар ташкил этиш. | декабрь | - | Юридик бўлим, Етакчилар кенгаши | Бошлиқ ўринбосари О.Холмухамедов |
VII. Ёшлар сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, ёш ходимларни хорижий мамлакатларда ўқиш ҳамда малакасини оширишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш | ||||||
23 | Ёш ва умидли кадрларни малака ошириш курсларига юбориш. | Ёш ва умидли кадрлар рўйхатини шакллантириш; уларни малака ошириш курсларига юбориш. | Йил давомида | Ўзкомназорат маблағлари ҳисобидан 40,0 млн сўм. | Ходимларни бошқариш бўлими | Бошлиқ ўринбосари О.Холмухамедов |
24 | Ёш ва умидли кадрларни хорижга ўқишга ва малака ошириш курсларига юбориш. | Ёш ва умидли кадрлар рўйхатини шакллантириш; уларни малака ошириш курсларига юбориш. | Режа асосида | Ўзкомназорат маблағлари ҳисобидан 50,0 млн сўм. | Ходимларни бошқариш бўлими | Бошлиқ ўринбосари О.Холмухамедов |
“ЎЗКОМНАЗОРАТ” ИНСПEКЦИЯСИ
Copyright © 2019 - 2022 Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси расмий веб-сайти. Муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган
Веб-сайтдан олинган маълумотлар чоп этилганда веб-сайтга ҳавола қилиш мажбурий Creative Commons Attribution 4.0 Internationals
Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг
Сайтнинг эски талқиниВеб-сайтдан олинган маълумотлар чоп этилганда веб-сайтга ҳавола қилиш мажбурий