Мобил алоқа соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган текширишларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қўлланма

Ушбу қўлланмада субъектлар томонидан аксарият ҳолларда йўл қўйиладиган камчиликлар юзасидан тушунтиришлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича асосий йўналишлар келтирилган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

Мобил алоқа соҳасидаги лицензиантлар фаолиятлари лицензия келишуви шартлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Мобил алоқа лицензиантлар фаолиятларини тартибга солувчи асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қуйида келтирилган:

1.1.Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси».

1.2.Ўзбекистон Республикаси Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг:

– 1999 йил 20 августдаги Телекоммуникациялар тўғрисида»ги 822-И-сон;

– 2003 йил 11 декабрдаги «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги 560-ИИ-сон;

– 2000 йил 25 майдаги «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги 71-ИИ-сон;

– 1998 йил 25 декабрдаги «Радиочастота спектри тўғрисида»ги 725-И- сон;

1.3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари

– 1998 йил 10 июлдаги «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет элдан келтириш тартиби тўғрисида»ги 293-сон Қарори 7-иловаси;

– 2000 йил 22 ноябрдаги «Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 458-сон қарори билан тасдиқланган «Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида Низом»(2-илова);

– 2005 йил 22 ноябрдаги «Ахборотлаштириш соҳасида норматив ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида»ги 256-сон;

– 2011 йил 28 апрелдаги «Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менеджементи тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 122-сон қарори 1-иловаси «Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхати».

1.5.Меъёрий ҳужжатлар:

– Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2005 йил 7 декабрда 1531-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва радиоэлектрон воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги Низом;

– Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2004 йил 30 ноябрда 1420-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикасида кабель ва эфир кабель телевидение тўғрисидаги вақтинчалик Низоми»;

– Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2009 йил 6 февралда 1900-сон билан рўйхатга олинган «Мобил хизматларини кўрсатиш Қоидалари»;

– РҲ 45-039:2014 «Мобил алоқа тармоқлари. Хизматлар сифати кўрсаткичлари учун белгиланадиган нормалар ва уларни ўлчов синовидан ўтказиш методикалари»;

– Й 039-95 «Радиореле алоқаси линияларининг антенна мажмуалари учун қўлланма»;

– Ўз ДСт 8.011:2004 «Ўзбекистон Республикасининг ўлчашлар бирлигини таъминлаш давлат тизими. Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациялаш, ташкил этиш ва ўтказиш тадбири».

1.6.Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари

– ШНК 3.01.04-04 «Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш. Асосий ҳолатлар»;

– ШНК 1.03.01-08 «Корхона бино ва иншоотларини капитал қурилишида лойиҳа-ҳужжатлари таркиби, ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва келишиш тартиби»;

– ИКН 05:2013 «Қурилиши тугалланган телекоммуникация объектларини эксплуатацияга қабул қилиш қоидалари. Асосий қоидалар»;

– ИКН 18:2011 «Уяли уяли алоқа тармоқларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳа ҳужжатларининг таркиби, ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби ”;

– МКН 010:2007 «Умумий фойдаланишдаги мобил алоқа тармоқларининг комплекслари»;

– ИКН 07:2002 «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар қурилиш (ўрнатиш) объектларини фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисида йўриқнома»;

– РҲ 45-062:2012 «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа-смета ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича йўриқнома».

2.Текширишлар жараёнида аниқланган, кўплаб учрайдиган камчиликлар

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан мобил алоқа соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган оператор ва провайдерларида ўтказилган текширишлар натижаси таҳлил қилинганда, қуйидаги бир қатор камчиликларга йўл қўйилиб келинмоқда:

2.1. Мобил алоқа тармоқларини кенгайтириш, модернизация қилиш жараёнида субъектлар томонидан технологик лойиҳалаш, қуриш ва қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш қоида ва нормаларга амал қилинмаслик.

Аксарият оператор ва провайдерларда қурилиши тугалланган объектларни доимий фойдаланишга қабул қилиш бўйича ишчи комиссиялари тузилмаган ҳамда объектларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномалари, лойиҳа-смета ҳужжатлари, ишчи лойиҳаларнинг экспертиза хулосалари мавжуд эмас.

1998 йил 1 январдан бошлаб, объектларни лойиҳа ҳужжатларсиз қуришга рухсат этилмайди.

Лойиҳалаш учун, корхоналарнинг директив ҳужжатлари, манзиллар рўйхати, буйруқлари ва қарорлари асос бўлади. Объектларни қуриш учун эса ўрнатилган тартибда тасдиқланган, ижобий экспертиза хулосаларига эга бўлган лойиҳа-смета ҳужжатлари асос бўлади.

Эксперт хулосалари ваколатли ташкилотлар томонидан берилади.

– РҲ 45-062:2012 «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа-смета ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича йўриқнома» ва ИКН 18:2011 «Уяли уяли алоқа тармоқларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳа ҳужжатларининг таркиби, ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва тасдиқлаш тартиби» (тавсия этилган ва мажбурий) меъёрий ҳужжатида, корхона тармоғини қуриш, қайта қуриш, кенгайтириш ишларини амалга ошириш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва келишиш тартиби белгилаб қўйилган ҳамда объектларни лойиҳалашда мажбурий ҳисобланади.

Тасдиқланган лойиҳага мувофиқ қурилган, фойдаланишга қабул қилишга тайёр объектлар Буюртмачи томонидан ишчи ёки давлат қабул комиссиясига тақдим этиши лозим.

Қабул комиссиянинг далолатномасининг тасдиқланган санасидан бошлаб, объект фойдаланишга қабул қилинган ҳисобланади.

Объектларни фойдаланишга қабул қилиш ШНК 3.01.04-04 «Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш. Асосий қоидалар», ИКН 05-2013 «Қурилиши тугалланган телекоммуникация объектларини эксплуатацияга қабул қилиш қоидалари. Асосий қоидалар» меъёрий ҳужжатлари ҳамда бошқа қурилиш нормалари ва қоидалари билан тартибга солинади.

2.2. Янгидан ўрнатилган ҳамда фойдаланилаётган қурилмаларда мувофиқлик сертификатларнинг мавжуд эмаслиги.

Ўзбекистон Республикасидаги телекоммуникация тармоқларида ишлатилаётган телекоммуникация техник воситалари, жумладан терминал қурилмалари белгиланган стандартларга, техник шартларга ва қонунчиликда ўрнатилган тартибда сертификатланиши лозим.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 апрелдаги 122-сон қарори билан Сертификатланиши мажбурий бўлган маҳсулотлар турлари рўйхати тасдиқланган.

Мувофиқлик сертификатлари сертификатлаштириш органлари ва аккредитациядан ўтган органлар томонидан берилади.

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази қошида Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификация тизимидан аккредитацияланган Телекоммуникация техник қурилмаларини сертификациялаш органи (ТТВСО) бўлиб, ушбу орган (Ўзбекистон ҳудудида тайёрланган ҳамда чет давлатлардан олиб кирилган) телекоммуникация техник қурилмаларини сертификациялаш жараёнларини олиб бориш ва ташкиллаштириш мақсадида ташкил этилган.

2.3. Техник воситаларнинг параметрлари ва характеристикалари ўзгариши муносабати билан лицензия келишуви шартларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмаслик.

Лицензия келишувида «мобил алоқа тармоқларида тармоғида фойдаланилаётган техник воситаларнинг параметрлари ва характеристикаларининг ўзгариши юзасидан Лицензиат билан келишиш лозим» талабни бажариш мақсадида Лицензияловчи органга ўзгараётган техник воситаларнинг параметрлари ва характеристикаларини кўрсатган ҳолда ўрнатилган тартибда ариза билан мурожаат қилиши лозим.

2.4. Юридик шахс қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган ўрни (почта манзили) ўзгарганда лицензияни вақтида қайта расмийлаштирмаслик.

Лицензиат юридик шахс қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган ўрни (почта манзили) ўзгарган ҳолларда лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан сўнг бир ҳафта муддатда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида лицензияловчи орган (Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси)га ариза билан мурожаат қилиши шарт.

Телекоммуникациялар соҳасида лицензияловчи орган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳисобланади.

2.5. Радиоэлектрон воситаларни лойиҳалаш, қуриш, (ўрнатиш) ишга тушириш, ундан фойдаланиш тартибига риоя этмаслик.

Радиоэлектрон воситаларни лойиҳалаш ва қуришдан олдин ЭМММдан лойиҳалаш, қуриш учун рухсатнома олиш талаб этилади. РEВ қурилгандан сўнг, синов ишларини амалга ошириш учун ЭМММдан вақтинчалик фойдаланиш учун рухсатнома олинади. Ушбу синов даврида РEВдан тижорат мақсадида фойдаланиш қатъиян ман этилади. Шунингдек, ЭМММ томонидан берилган махсус рухсатномада келтирилган параметрларидан оғишига йўл қўймаслик.

2.6. Профилактика ишларини ўтказмаслик, техник воситалар параметрларини ўлчаш даврийлигига амал қилмаслик ва ўлчов воситаларини даврий қиёслашдан ўтказмаслик.

Алоқа тармоғини узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида меъёрий ҳужжатларга мувофиқ профилактика ишларини ўз вақтида ўтказилиши, радиоэлектрон воситаларнинг белгиланган параметрларидан оғишини олдини олиш мақсадида техник воситалар параметрларини ўлчаш даврийлиги амал қилиниши ва ўлчаш жараёнидан ўлчовларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш мақсадида ўлчов воситаларини даврий қиёслашдан ўтказилиши ўз навбатида ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар талабларини бузилишини олдини олишига ва кўрсатилаётган хизматлар бўйича мурожаатларнинг камайишига олиб келади.

3. Жавобгарлик

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси қонунчиликда ўрнатилган тартибда молиявий санкциялар ундириш ёки маъмурий жазога тортиш ҳуқуқига эга.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси органига Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 151-моддаси биринчи қисмида, 152-моддаси биринчи қисмида, 153, 154, 156-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Молиявий санкциялар Ўзбекистон Республикасида почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назорати ўрнатиш бўйича Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан техник параметрлар, техник фойдаланиш қоидалари, почта ва телекоммуникациялар воситалари ишларининг ва хизмат кўрсатиш сифати бузилганлиги учун кўрсаткичларнинг ягона тизими бўйича ҳисобланади, табиий офатлар ёки фавқулодда вазиятлар оқибатида пайдо бўлган бузилишлар бундан мустасно. (ВМнинг 2000 йил 14 августдаги 318-сон қарори).

Шу билан бир қаторда мобил алоқа соҳасида фаолият олиб бораётган субъектлар томонидан белгиланган талаблар бузилганлиги учун лицензияларининг амал қилишини вақтинча тўхтатиш, тугатиш ва бекор қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига таклиф киритиш ҳуқуқига эга.

    [object Object]

    “ЎЗКОМНАЗОРАТ” ИНСПEКЦИЯСИ

    Мурожаат юбориш

    Copyright © 2019 - 2022 Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси расмий веб-сайти. Муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган

    Веб-сайтдан олинган маълумотлар чоп этилганда веб-сайтга ҳавола қилиш мажбурий Creative Commons Attribution 4.0 Internationals

    Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Сайтнинг эски талқини

    Веб-сайтдан олинган маълумотлар чоп этилганда веб-сайтга ҳавола қилиш мажбурий

    Technocorpтомонидан ишлаб чиқилган
    img