Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш Ўзбекистон Республикасининг лицензиялаш тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Телекоммуникация соҳасида юридик шахсларнинг фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги «Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 458- сон қарори билан тасдиқланган «Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида Низом»га мувофиқ амалга оширилади.
Телекоммуникация соҳасида фаолият юритиш мақсадида лицензия даъвогари аризаларини қабул қилиш ва рўйхатга олиш, лицензия келишувлари ва лицензияларни расмийлаштириш, шунингдек Лицензиялаш масаласи бўйича Эксперт комиссиясининг йиғилишлари ўтказишини ташкиллаштириш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Лицензиялаш ва лицензия шартномалари ижросини таҳлил қилиш бўлими (ЛЛШИТҚБ) томонидан амалга оширилади.
Эксперт комиссиянинг йиғилиши камида бир ойда бир марта ўтказилади.
Телекоммуникациялар қуйидаги турларининг яъни:
Лицензия ҳар бир лицензияланадиган фаолият тури учун алоҳида берилади. Лицензия даъвогарининг аризасига мувофиқ лицензия лицензияланаётган фаолият турининг бир қисмига (қисмларига) берилиши мумкин.
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)нинг телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга ошириши тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 декабрдаги «Телерадиоэшиттириш соҳасида радиочастота спектридан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 592- сон қарори билан тасдиқланган «Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисида Низом»га мувофиқ телевидение кўрсатувлари ва радиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) соҳасида (асосий фаолияти давлат телевидение радиодастурларини шакллантириш ва тарқатиш (трансляция қилиш) ҳисобланган ёки устав фондида мулкнинг давлат улуши 50 фоиздан ташкил этадиган корхоналардан ташқари) фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш танлов асосида амалга оширилади.
Лицензияларнинг амал қилиш муддатлари.
Маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро тармоқлар, кўчма радиотелефон алоқа, тармоқлар лойиҳалаштирилиши, қурилиши, улардан фойдаланиш ва коммуникациялар хизматлари кўрсатишга лицензиялар
15 йилгача бўлган муддатга, бироқ камида 5 йил муддатга берилади. Бунда халқаро тармоқларини лойиҳалаштирилиши, қурилиши, улардан фойдаланиш ва телекоммуникациялар хизматлари кўрсатишга мазкур Низомга мувофиқ биринчи марта берилган якка тартибдаги лицензиянинг амал қилиш муддати 5 йилдан ортиқ бўлмайди.
Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар.
Лицензия олиш учун лицензия даъвогари лицензияловчи органга қуйидагиларни тақдим этади:
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами;
юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаган фаолиятнинг лицензияланаётган тури (унинг бир қисми) ҳамда фаолиятнинг мазкур тури амалга ошириладиган муддат кўрсатилади;
телекоммуникациялар тармоқларини ишлатиш ва (ёки) улар хизматларини кўрсатиш учун лицензия олишда — телекоммуникациялар асосий техник воситаларининг (мулк ҳуқуқида ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлган) тавсифи, радиочастоталарнинг диапазонлари ва номиналлари (улардан фойдаланишда) кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхати;
телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш учун лицензия олишда — лойиҳалаштириш, қурилиш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган техник воситалар (мулк ҳуқуқида ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлган) ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рўйхати.
санитария, ёнғин нормалари ва объектни қўриқлаш талабларига мувофиқлик тўғрисида тегишли органларнинг хулосаси;
Ўзбекистон Республикасининг радиочастоталаридан фойдаланиш ва уларни назорат қилиш бўйича органларнинг берилган частоталардан фойдаланиш имконияти, узатувчи қурилмалар қуввати тўғрисидаги маълумотлар (радиоалоқа воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга лицензия олишда);
бошқа шахсга тегишли асбоб-ускунадан фойдаланиш мўлжалланаётган тақдирда ушбу асбоб-ускуна ижарага олинганлиги (фойдаланилганлиги)ни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади. Тасдиқлаш шартнома ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхасини тақдим этиш тарзида бўлиши мумкин;
телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш учун лицензия олишда — олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг, телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш бўйича мутахассислар меҳнат дафтарчасининг нусхалари.
Ўз тармоғини яратиш ҳуқуқисиз маълумотларни узатиш тармоқлари, шу жумладан Интернет, маълумотларни узатиш операторлари тармоғи орқали провайдер хизматлари кўрсатишга лицензия олишда «
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан учинчи мамлакатларга хорижий
Лицензия даъвогари радиочастоталарни тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар олишга танловда иштирок этиш учун Ахборот фаолияти ҳамда маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия (ИМК)га қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
е) ижодий, техник ва молиявий таклифларни, шунингдек
Жавобгарлик
Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим этганлик учун лицензия даъвогари қонунга мувофиқ жавоб беради.
Лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва лицензияни бериш
Лицензияловчи орган томонидан лицензия даъвогарининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Лицензия даъвогари берган аризасидан воз кечган ёки лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш рад этилган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни лицензияловчи орган барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензия даъвогарининг аризаси олинган кундан бошлаб йигирма кундан кечикмай қабул қилади.
Лицензия бериш ёки лицензиянинг амал қилиш муддати узайтирилиши рад этилишининг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:
лицензия даъвогарининг ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;
лицензия даъвогари тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига, шунингдек танлов (тендер) шартларига номувофиқлиги.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такрорий кўриб чиқиш лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар билан бирга олган кундан бошлаб ўн кундан ошмаган муддатда амалга оширилади. Аризаларнинг такрорий кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгорларидан йиғим ундирилмайди.
Лицензия талабгорининг аризасини такрорий кўриб чиқишда лицензия беришнинг лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.
Лицензия беришнинг рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
Эксперт комиссияси олти кундан ошмайдиган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.
Лицензияловчи орган тўрт кун муддатда эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Давлат божи
Лицензия берганлик ва лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун давлат божи ундирилади.
Телекоммуникациялар соҳасидаги давлат божи лицензияни олиш билан бир вақтда ёхуд ҳар йили тенг улушларда тўланади, унинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияларни берганлик учун давлат божи лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб-китоб рақамига ўтказилади ва улар қуйидагича тақсимланади:
50 фоизи – Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади ва улардан қишлоқ жойларда телекоммуникацияларни ривожлантириш ва универсал хизматлар кўрсатишда кўрилган зарарларни қоплаш учун фойдаланилади;
50 фоизи — давлат бюджетига йўналтирилади.
Телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берганлик учун давлат божи миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 октябрдаги «Телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат божи миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» 421- сон қарори билан белгиланган.
Лицензияловчи орган фаолиятнинг ҳар бир тури учун алоҳида лицензиялар реестрини юритади.
Ҳар бир реестрда қуйидагилар кўрсатилади:
Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
Лицензиялаш масалалари бўйича саволлар туғилганда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Лицензиялаш ва лицензия шартномалари ижросини таҳлил қилиш бўлими билан қуйидагилар орқали боғланиш мумкин:
Факс: (+998 71) 239-87-82
E-mail: deplicense@mitc.uz
“ЎЗКОМНАЗОРАТ” ИНСПEКЦИЯСИ
Copyright © 2019 - 2022 Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси расмий веб-сайти. Муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган
Веб-сайтдан олинган маълумотлар чоп этилганда веб-сайтга ҳавола қилиш мажбурий Creative Commons Attribution 4.0 Internationals
Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг
Сайтнинг эски талқиниВеб-сайтдан олинган маълумотлар чоп этилганда веб-сайтга ҳавола қилиш мажбурий