“Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази” масъулияти чекланган жамият

“Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14-сентябрдаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4452-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Марказнинг асосий вазифалари:

  • техник воситалардан фойдаланиш, веб-сайтлар яратиш, шунингдек, ахборот порталлари ва веб-ресурсларни ривожлантириш ва жадаллаштириш масалаларида техник кўмак бериш;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида «рақамли ва ахборот жамияти»ни шакллантириш, шунингдек, техник инфратузилмани ривожлантиришнинг муҳим масалалари бўйича таҳлилий материалларни тайёрлаш;
  • ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини яратиш, улар ўртасида хавфсиз маълумот алмашинувини таъминлаш, ташқи хостинг майдончалари билан интеграция масалалари бўйича консалтинг хизматлари кўрсатишни ташкил этиш;
  • ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида қонунлар ва норматив ҳужжатлар лойиҳалари, техник шартлар лойиҳалари, лицензиялаш ва тартибга солиш меъёрлари ва қоидалари юзасидан таклифлар тайёрлайди ва уларни ишлаб чиқишда иштирок этиш.

Манзил: Тошкент ш., 100011, А.Навоий к., 30-уй

Телефон: +99855-501-43-00

Веб-сайт: www.technocorp.uz

E-mail: info@technocorp.uz

    [object Object]

    “ЎЗКОМНАЗОРАТ” ИНСПEКЦИЯСИ

    Мурожаат юбориш

    Copyright © 2019 - 2022 Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси расмий веб-сайти. Муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган

    Веб-сайтдан олинган маълумотлар чоп этилганда веб-сайтга ҳавола қилиш мажбурий Creative Commons Attribution 4.0 Internationals

    Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Сайтнинг эски талқини

    Веб-сайтдан олинган маълумотлар чоп этилганда веб-сайтга ҳавола қилиш мажбурий

    Technocorpтомонидан ишлаб чиқилган
    img